Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтган йилнинг январь ойида жорий этилган “Меҳр дафтари” тизими шу кунга қадар юзлаб етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш имконини берди. Бугунги кунда эса болаларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва амалга ошириш ишлари давом этмоқда.
Куни кеча Фарғона вилоятининг Сўх туманида 20 нафар ўғил-қизга тантанали равишда уй жиҳозлари, ноутбуклар, тикув ва кир ювиш машиналари топширилди. Бундан ташқари, касб-ҳунар таълими муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётганларга ва даволаниш учун моддий ёрдам бериш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Тадбирда туман ҳокимлиги, болаларни ҳимоя қилиш сектори ҳамда Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси вакиллари иштирок этди.