Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалардаги эмоционал ва руҳий ҳолатида бўладиган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш профилактикаси юзасидан “Меҳр кучли бўлиши керак, куч эса Меҳрда” мавзусида амалий семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Семинар-тренингда меҳрибонлик уйларига бириктирилган Миллий гвардия психолог мутахассислари ва SOS -Ўзбекистон болалар маҳаллалари психологларига олий тоифали консультант психолог Попова Наталья Валерьевна томонидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан қандай ишлаш кераклиги, ёндашувларнинг методологияси бўйича машғулотлар олиб борилди. Семинар бевосита болаларнинг руҳиятини ўрганишга қаратилган ўйин тарзидаги тренинглар билан давом этди.
Бу каби ҳамкорликдаги машғулотларнинг мунтазам ўтказилиши психологларнинг янада ўз устиларида кўпроқ ишлаши ва тажрибаларининг ортишига замин яратмоқда.