Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ижросини таъминлаш масалалари юзасидан вазифалар белгиланди.

7.5.2022 908

Видеоселектор йиғилишида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга олиш ва амалий ёрдам кўрсатиш тизимининг электрон платформасини жорий этиш ва болалар масалалари бўйича Миллий комиссиянинг вакили томонидан Сенатнинг 25-Ялпи мажлисида сўзланган нутқда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар натижалари муҳокама қилинди.
Мазкур тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник Сарвар Мамаюсупов ва Вазирлар Маҳкамасининг болаларни ҳимоя қилиш масалалари Сектори мудири Дониёр Эрматов, Миллий гвардия масъул вакиллари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг болаларини ҳимоя қилиш масалалари ҳамда идоралар болаларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича секторлар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган қўмондон ўринбосари Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январда қабул қилинган "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори қоидаларининг сўзсиз ижро этилиши нафақат болалар ҳақидаги маълумотларни ягона базага тизимлаштириш, балки, ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоя ва моддий ёрдамга муҳтожлар автоматлаштирилган режимда ҳисобга олиниши, шу билан бир қаторда, кимга, ва ким томонидан ёрдам бериши кераклиги ҳамда қанча муддатда иш амалга оширилишини айтиб, барча муаммоларни сифатли ҳал қилиш, ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик кераклигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Д.Эрматов ўз маърузасида қўллаб-қувватлашга муҳтож болаларни электрон маълумотлар платформаси базасига киритиш ва муаммоларни ҳал этиш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш тартибини тушунтириб берди.
Миллий гвардия "Меҳрибонлик" болалар муассасалари билан ишлаш бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Дилором Худайберганова ўз нутқида йиғилиш қатнашчиларига идоралараро ахборот алмашинувини ташкил этиш тартиби тўғрисида маълумот берди.
Йиғилиш давомида жойлардаги мутасаддиларнинг "Меҳр дафтари"тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди.
Тадбир якунида Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари ва электрон платформани жорий этиш учун масъул бўлган Болаларни ҳимоя қилиш сектори вакиллари олдига жараённи жадаллаштириш, кечикишларга йўл қўймаслик ҳамда ижро муддатлари белгилаб берилди.