Давлат жамиятнинг барча қатламлари ҳақида бир хил қайғургани каби “Меҳр дафтари” орқали етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга янги имкониятлар яратилди ва улар ўзларининг ҳозир ҳамда келажакдаги ҳаётини тўлиқ шакллантириб олиши учун имкон яратиб берди.
Жумладан, бугун Бухоро туманида “Меҳр дафтари”га жойлаштирилган 10 нафар вояга етмаганларнинг орзу-истаклари ўрганилди ҳамда “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 28 млн сўм маблағ ажратилиб, уларнинг муаммолари, қизиқишлари ва орзу-истакларини ҳал қилиш учун 2 та ётоқ учун диван мебеллари, 1 дона телевизор, 2 дона газ пилитаси, 1 дона велосипед ва бошқа анжомлар ҳамда қишки кийимлар топширилди.