Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

МЕҲРГА МУҲТОЖ БОЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН КЕНГ ИСЛОҲОТЛАР

5.8.2021 1408

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини раиси Қ.Рафиқов раислигида Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосари О.Салиев, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари, Миллий гвардия ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида "Аёллар дафтари"нинг иккинчи босқичи доирасида амалга ошириладиган вазифалар ҳамда Меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланаётган қизларнинг муаммолари, эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, масъуллар олдига бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўз олган Миллий гвардия  қўмондони Р.Джураев бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни айниқса, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотларга тўхталиб ўтди. 

Мавзу доирасида,  юртбошимиз раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши ёдга олиниб, унда кам таъминланган оилалар ҳамда меҳрибонлик уйларида истиқомат қилувчи болаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишда йўл қўйилган камчиликларга танқидий баҳо берилганлиги ва бу борада янги тизим жорий қилиниб, бунга Миллий гвардия масъул этиб белгилангани тўғрида  фикр юритилди.

Шундан сўнг, ҳозирда Миллий гвардия томонидан меҳрибонлик уйлари фаолиятини янада такомиллаштириш, бу йўналишда туб ислоҳотларни жорий этиш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди. Улар:

“Меҳрибонлик уйлари” ва “Болалар шаҳарчалари”га Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологлар бириктирилаётганлиги;

Шунингдек, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмлари, полигонлари, “чавандозлар мактаблари”га олиб чиқиб, ҳарбий техникадан фойдаланишга, от спортига ўргатиш, улар учун якка кураш, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт тўгаракларини ташкил этиш;

меҳрибонлик уйларига бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимларни болалар билан ишлашга ўқитиш;

болаларга тарбия бериш, уларни хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спортнинг нуфузли турлари билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқиш;

буюк аждодларимизни маънавий меросларини ўрганиш ва  ички туризмни кенг жалб этиш мақсадида Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳатлар ташкиллаштириш;

ушбу болалар орасидан келгусида “Темурбеклар мактаблари”га, Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилинишини йўлга қўйиш;

ҳокимликлар билан бирга 14 ёшдан юқори ўғил-қизларни, энг талаб юқори касбларга ўргатишни йўлга қўйиш;

васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар аҳволи, уларнинг оилавий шароитидан ҳафталик хабар оладиган тизим яратиш;

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш орқали уларни  Ватанимизнинг чинакам посбонлари этиб етишиб чиқишлари учун барча куч имкониятларни сафарбар этиш, асосий вазифалардан бири этиб белгилаб олинганлиги таъкидланди.

Миллий гвардия қўмондони ўз маърузаси якунида Муҳтарам Президентимиз томонидан қўйилган вазифаларни ҳамкор ташкилот ва идоралар билан биргаликда юқори савияда бажарилишига, меҳрга муҳтож болаларни жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари ҳамда уларнинг ватанпарварлик руҳида камол топишларига ишонч билдирди.