8 март - Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан, Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев бугун пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, муассасадаги тарбиячи ва тарбияланувчи опа-сингилларимизни байрам билан самимий қутлади ва уларга эсдалик совғаларини улашди.
Шунингдек, қўмондон ўринбосарлари полковник С.Мамаюсупов ҳамда полковник М.Ганиевлар Тошкент шаҳридаги 30-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйларига боришиб опа-сингилларимизга қўмондоннинг байрам табрикларини етказишди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томондан Намойиш этилган кўргазмали чиқишлар ва ташкиллаштирилган концерт дастурлари барчага бирдек байрамона кайфият бахшида этди.