“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

"Меҳрибонлик уйи", "Болалар уйи", "Оилавий болалар уйи" тарбиячилари, психологларининг малакаси оширилмоқда

28.11.2021 1384

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5215-сонли Қарорининг 6-бандида Миллий гвардия Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш вазифаси белгиланган.

Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбиячилари малакасини оширилиши юзасидан ўқув курслари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларида 2021 йил октябрь ойидан 2022 йил май ойигача сайёр дарс машғулотларини ташкил этиш орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 22 ноябрь – 4 декабрь кунлари Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган 32-сонли Меҳрибонлик уйи, Оилавий болалар уйи тарбиячилари, психологларининг малакаси оширилмоқда.

Бунда малака ошириш юзасидан ўқитиладиган ўқув дастури 3 модулни ўз ичига олган бўлиб, Ижтимоий, Умумкасбий, Мутахассислик фанлари йўналишида тарбиячилар иш фаолиятида зарур билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришга қаратилган. Хусусан, ижтимоий етимликни олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати ва тарбияланувчиларни ватанъарварлик руҳида тарбиялаш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоялаш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик, тарбиячининг касбий компетентлиги ва креативлиги, инклюзив таълим муаммолари каби мавзуларни ўз ичига олган.

Шу кунга қадар, Жамоат хавфсизлиги университети Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбиячилари малакасини оширилиши юзасидан тарбияланувчилар ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда 4 тоифага (мактабгача ёш, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврлари) ажратилган ўқув дастурлари 144 соатга мўлжалланган ҳолда ишлаб чиқилди. Ушбу ўқув дастурлари Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари билан келишилди. Шунингдек, ушбу дастур юзасидан дидактик материаллар, ўқув услубий мажмуалар ишлаб чиқилди.

Ушбу ўқув курсини ўтказилиши даври мобайнида Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги қўшимча ишларни манзилли амалга оширишлари режалаштирилган:

ўқув-тарбия муассасалари психологлари малакасини ошириш;

Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаларида тарбияланаётган болаларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини ўрганиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тассаруфидаги Болалар уйи педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш ва мониторинг қилиш;

Оилавий Болалар уйи фаолиятини ўрганиш ва мониторинг қилиш.

Ушбу ишларни амалга ошириш юзасидан “Меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилган ва Халқ таълими, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан келишилган.