Давлатимиз раҳбари томонидан 28 июль куни ўтказилган видеоселекторда Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаларидаги ёшларнинг таълим-тарбиясига Миллий гвардия масъул бўлиши белгиланди.
Мазкур йиғилиш давомида қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Гулистон шаҳар "Болалар шаҳарчаси"нинг ҳар бир оилаларига бошқарма офицерлари ҳамда малакали психолог ҳарбий хизматчилари бириктирилди.
Шунингдек, ҳар бир тарбияланувчи учун ҳарбий хизматчи масъул этиб белгиланди. Танишув жараёни эрталабки бадантарбия машқларидан бошланди сўнгра тарбияланувчилар билан бирма-бир суҳбат олиб борилиб, уларнинг руҳий ҳолати ўрганилди.
Шу билан бирга мазкур шаҳарчада от миниш тўгараги ташкил этилиб, эндиликда тарбияланувчиларга отларни миниш, парваришлаш йўл-йўриқлари ўргатиб борилади.