Наманган вилоятида кам таъминланган, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда имконияти чекланган 16-30 ёшдаги ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш шунингдек, улардан иқтидорли спортчиларни етиштириб чиқиш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Беллашувлар давомида ҳар бир ёш ўз имкониятларини синовдан ўтказиб, мазкур спорт бўйича ўз маҳоратларини оширди.
Бу каби мусобақаларнинг давомийлиги ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга ва уларни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилишга кенг замин яратмоқда.