Куни кеча, Пойтахтимизда жойлашган 30-сонли “Меҳрибонлик уйи”да Ҳарбий прокуратура, Миллий Гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда амалий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига бирламчи ёнғин ўчириш асбоб-анжомларидан фойдаланиш тартиби ҳамда фавқулодда вазият содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш юзасидан тушунтиришлар олиб борилиб, амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Машқда болаларга юзага келиши мумкин бўлган ёнғинни бартараф этиш борасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари, амалий тажрибаларини янада ошириш ва уларни ушбу касбга бўлган қизиқишларини оширишдан иборат бўлди.