Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

ДХХ "Меҳрибонлик уйи" нинг 72 нафар тарбияланувчисига қарийб 1 млрд. сўм ажратди

2.12.2021 1639

Аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, алоҳида эътиборга муҳтож қатламини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳаётга изчил татбиқ қилинаётган “Инсон қадри учун” тамойилининг муҳим йўналишидир. Бу тамойил жамиятимизда тобора чуқур илдиз отиб, кўплаб хайрли ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларга замин бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” билан имзоланган келишув асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги “Меҳрибонлик уйи”  тарбияланувчилари учун қарийб 1 млрд. сўм маблағ ажратди.  
Бундан кўзланган мақсад алоҳида эътибор ва ғамхўрликка муҳтож тарбияланувчиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг келажакдаги орзу-умидларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топдиришдан иборат. 
Мазкур маблағни тарбияланувчилар ўртасида тақсимлаш мақсадида,  АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан “Янги ёшлар” муддатли омонат тури жорий  қилинди. Банк филиаллари томонидан  Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 1-сонли “Меҳрибонлик уйи”нинг 14 нафар, Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли “Меҳрибонлик уйи”нинг 46 нафар ҳамда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи”нинг 12 нафар тарбияланувчилари учун омонат дафтарчалари очилди ва ДХХ томонидан ажратилган маблағлар тарбияланувчилар номига очилган ҳисоб рақамларга жойлаштирилди.  
Куни кеча ДХХ ҳудудий бошқармалари ва АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг филиаллари вакиллари томонидан “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига омонат дафтарчалари ва жамғарма сертификатлари тантанали равишда топширилди.  
Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирларда мамлакатимизда ёшларга қилинаётган ғамхўрлик ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Шунингдек, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига “Янги ёшлар” омонат тури ва унга жойлаштирилган маблағлардан фойдаланиш шартлари ҳақида батафсил маълумот берилди.   
Сардор Одилов, Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 15-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси: 
- Бизга  катта маблағ ажратилганини ва бу маблағлар банкка номимизга жойланганини эшитиб, жуда хурсанд бўлдик. Бу маблағ 18 ёшга тўлгунимизча кўпайиб туриши эса, биз учун энг муҳим паллада беқиёс аҳамиятга эга. Чунки ҳозир мавжуд шароитлардан фойдаланиб, олаётган билимларимизни янада бойитиш, бирон касбнинг бошини тутиб, ғамхўр  ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдек улуғ ниятимизни амалга оширишда сифатли олий таълимга эҳтиёж катта. Омонатдаги маблағимиз эса, айни мақсадларимизга ўзига хос қанот бўлади. 

Кристина Наумова, Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 15-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси: 
- Бугун биз учун жуда қувончли кун бўлди. Мен келажакда ўз бахтхонам – уйим бўлишини орзу қиламан. Номимга очилган омонат ушбу орзуимга етиш учун қанот бергандек бўлди. Аввало, биз учун оталарча ғамхўрлик қилаётган Президентимизга раҳмат айтамиз. Бугун бизга эътибор кўрсатиб маблағ ажратган Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига  ҳам ўзим ва дўстларим номидан ўз миннатдорчилик билдираман.  
Биз ўзимизга билдирилган ишончга, берилаётган меҳрга муносиб бўламиз ва юртимиз корига ярайдиган фидойи инсон бўлиб етишамиз.  

Ёшлар  тақдирини ўйлаб амалга оширилган бу хайрли ташаббус келгусида “Меҳрибон уйи” тарбияланувчиларининг етук шахс ва   жамиятимизнинг фаол аъзосига  айланишида  муҳим  рағбат бўлиши, шубҳасиз! 

Манба: UZA