Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан яна 6 нафари ўз орзуларига эришди

8.12.2021 1817

Жорий йилда мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб интернатларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъуллигига ўтказиш таклифи илгари сурилган эди. Қисқа вақт мобайнида ушбу йўналишда Миллий гвардия тизимида самарали ишлар қилинишига эришилмоқда. Хусусан, Самарқанд вилоятида бу борада қувонарли натижаларни кўриш мумкин. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ижтимоий муҳитга мослаштириш ва ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб вояга етишлари учун "Оилавий болалар уйи" лари ташкил этилмоқда. Маълумотларга қарайдиган бўлсак, шу кунга қадар Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармаси кўмагида 1-сонли Меҳрибонлик уйининг 28 нафари ўз оиласи ва яқинлари бағрига қайтарилган, 4 нафари фарзандликка ва 27 нафари "Оилавий болалар уйи"га ота-она қарамоғига топширилган.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятининг 4 та туманида жами 5 та "Оилавий болалар уйи" очилишига эришилди. Жорий йилнинг 7 декабрь куни эса ана шундан файзли уйлар сони Оқдарёда туманида яна биттага кўпайди.

Эрта тонгдан Оқдарё туман ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти тумандаги Навоий МФЙ Боғибаланд кўчаси 10 уйда истиқомат қилувчи Фахриддиновлар оиласи томонидан ташкил этилаётган "Оилавий болалар уйи"нинг очилиш маросимига ташриф буюришди.

Тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда вилоят Миллий Гвардия бошқармаси бошлиғи Л.Яхшиликовлар сўзга чиқиб, 6 нафар (5 нафар ўғил ва 1нафар қиз) меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ўз оиласи бағрига олиш билан улкан хайрли ишни амалга оширган ушбу оила аъзоларини қутлашди.

Шундан сўнг болажонлар хонадонда улар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Тадбир давомида мутасадди раҳбарлар ва туман ҳокимлиги томонидан келтирилган турли совғалар яхши ниятлар ила хонадон эгаларига топширилди.