Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим, ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш бугунги кунда мамлакатиммиз олдида турган долзарб масала ҳисобланади.
Бу тоифадаги болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, уларни касб - ҳунарга ўргатиш ва зарур ҳаётий кўникмаларни бериб бориш баробарида ёшларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилоятида муҳтож сифатида рўйхатда турган 13 нафар меҳрибонлик уйларида тарбияланган ва мустақил ҳаётга қадам қўйган болаларга замонавий, тўлиқ жиҳозланган уй-жойлар топширилди.