Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари билан халқимизнинг севимли театр ва кино актрисаси Раъно Зокирова иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир давомида Ўзбекистонда ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист ўзининг ҳаёти ва ижоди, кино ва театрдаги фаолияти ҳақида гапириб берди.
Меҳмон санъаткор ва иштирокчилар ўртасида кечган қизғин мулоқот барчада катта таассурот қолдирди. Раъно Зокирова ёш мухлислар томонидан берилган кўплаб саволларга жавоб берди.
Ўзбек санъатида жозибали ва ранг-баранг ёрқин образлари билан томошабинлар қалбидан жой олган актриса билан учрашув тарбияланувчиларга Наврўз байрамига ҳақиқий совға бўлди.