Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

“Мен ватанпарварман” шиори остида ўқувчи-қизлар иштирокида кўрик танлов ўтказилди

5.3.2025 146

Хоразм вилоятининг чекка махалларидан бирида “Мен ватанпарварман” шиори остида ўқувчи-қизлар иштирокида кўрик танлов ўтказилди.

Урганч ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда ҳарбий қисм ва муассасалар билан ҳамкорликда олис ҳудуд ва чекка қишлоқларда ўқувчи-қизлар ўртасида “Мен ватанпарварман” шиори остида кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Хоразм вилоятининг энг олис ҳудудларидан бири Тупроққалъа туманининг чегара олди масканида жойлашган 115-сонли мактабда ўқувчи-қизлар иштирокида ўтказилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ўқувчи қизларни чинакам ватанпарвар қилиб тарбиялаш, уларнинг Миллий армиямиз ҳақидаги тассавурларини янада бойитиш, чекка қишлоқлардаги иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қизларимизни мардлик-жасурликда йигитлар каби шижоатли эканликларини кўрсатиб беришдан иборат.

Кўтарингки руҳда ўтган ушбу кўрик-танловда 15-сонли мактабнинг «Тўмарис» ва «Жасорат» жамоалари ўзаро беллашди.

Кўрик-танловда ўқувчи қизларнинг билимлари синовдан ўтказилиб, уларнинг Она Ватанга муҳаббат, садоқат, тинчлик қадри, буюк аждодларимиз ва маърифатпарвар жадидларимиз сиймоси, шунингдек, Тўмарис ва бошқа аждоларимиз жасорати акс этган саҳна кўринишлари билан чиқишлар қилинди.

Бундан ташқари  “Ватанпарварлик мени тасаввуримда” мавзусида ўз қарашларини тасвирий санъат, қўл меҳнати, шеърият, жонли ижро ва бошқа ижодий чиқишларда намойиш этди. Ҳар-бир жараён ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланиб борилди.

Кўрик танлов якуни бўйича ғолиб ва совриндорлар, фаол ўқувчи қизлар ва бошқа иштирокчилар фахрий ёрлиқ, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.