Хоразм вилоятида "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган болалар расмлари танлови ўтказилди. Танловда вилоятда ташкил этилган оилавий уйлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг фарзандлари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Иштирокчилар ўз асарларида гўзал Ватан, унинг фуқаролари, шунингдек, ривижланган шаҳар ва қишлоқларимизни акс эттиришга ҳаракат қилишди.
Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиларининг ишларини баҳолагунча болалар камондан отиш бўйича рақобатлашди.
Танлов якунлари бўйича ғолиб ва совриндорлар диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.