Давлатимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мурғак дилбандларнинг бахтли ҳамда бекаму-кўст яшашлари учун доимий эътибор ва назорат ўрнатилган.
Кунлар совишни бошлаши билан барча инсонларда иссиқлик таъминоти ва қалин кийимларга эҳтиёж сезилади. Республикамиз бўйлаб жойлашган Меҳрибонлик, Болалар ҳамда Оилавий болалар уйларида ҳам куз-қиш мавсумига бўлган тайёргарликлар қизғин паллада. Айниқса, Тошкент шаҳрида жойлашган 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига етказилган турли хилдаги кийим-кечаклар уларга ҳар томонлама маъқул келганлиги мутасаддиларнинг ҳам хурсандчилигига сабаб бўлди.