Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

«Меҳр дафтари» нинг мақсади – болалар иқтидорини қўллаб-қувватлаш

10.10.2023 863

Республикамизнинг барча ҳудудларида “Меҳр дафтари” электрон платформаси маълумотлар базасини яратиш тартиби ва тамойилларини ўрганиш бўйича ўқув- семинарлари ўтказилмоқда. Семинар ташкилотчиларининг вазифаси ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг моҳияти ва аҳамиятини масъулларга етказишдан иборат. “Меҳр дафтари” болаларга ўзи узоқ вақтдан бери орзу қилган бирор буюмни шунчаки тақдим этиш учун эмас, балки унинг янги билим, кўникмага бўлган истагини қўллаб-қувватлаш ва болаларнинг ижтимоийлашувига ҳисса қўшиш учун жорий қилинган. Бундан ташқари, тизим болаларни васийликка олган ёки васийликни расмийлаштирган оилаларни рағбатлантиришни назарда тутади.
Ўқув -семинарининг навбатдаги курслари Фарғона, Андижон, Наманган, Хоразм, Сирдарё, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларида бўлиб ўтди. Семинарлар Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари ҳамда Миллий гвардия Марказий девони тарбиявий-мафкуравий ишлар бошқармаси вакиллари иштирокида ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-февралдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори мазмун моҳияти атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, “Меҳр дафтари” маълумотлар базасини шакллантириш, электрон платформадан чиқариш тартиби ва тамойилларига алоҳида эътибор қаратилди. Семинар иштирокчиларига тизимдан кўзланган мақсад болаларнинг орзу ва интилишларини рўёбга чиқариш, ижтимоийлашувига кўмаклашиш, уларни ўз тарбиясига олган оилаларни рағбатлантиришдан иборат экани таъкидланди. Иштирокчилар, шунингдек, ота-оналар ва бошқа қонуний вакилларнинг болаларни васийликдан маҳрум қилиш сабабларини ўрганиш усуллари ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги маърузани тингладилар. Таъкидланганидек, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб оилавий болалар уйлари фаолияти ва “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан депутатлик назорати ўрнатилди. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бериш ва уларга атрофлича жавоб олиш, иш тажрибаси ва муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирларини ҳамкасблари билан муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, мазкур семинар Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-февралдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 26-сонли Қарори ҳамда ҳокимлик ва бошқа манфаатдор тузилмаларнинг болаларни ҳимоя қилиш секторлари мутахассислари учун Миллий гвардия қўмондонининг тегишли буйруғига асосан ташкил этилмоқда.
Республикамизнинг барча ҳудудларида ўқув- семинарлари давом этмоқда.