Фарғона шаҳридаги Оилавий болалар уйлари фарзандлари ҳамда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 3-тоифадаги ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида "Меҳр дафтари" маблағлари ҳисобидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан бугун мазкур платформага киритилган ёшларга компьютер жамланмалари, тайёрлов курсларига сертификатлар ҳамда касб-ҳунар эгаллашлари учун зарурий асбоб-ускуналар топширилди.
Тадбирда иштирок этган Миллий гвардия масъуллари ҳукуматимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этиб ўтди ҳамда келажагимиз эгаларига келгуси ҳаётларида билим ва малакаларини ошириб, давлатимиз ривожланишига муносиб ҳисса қўшишларига тилак билдирди.