"Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида" ги қарор доирасида Жондор туманидан мазкур тизимга 15 нафар болалар киритилган. Болажонларнинг орзу истаклари инобатга олинган ҳолда, 2022 йилдан ҳозирги кунга қадар 156 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.
Куни кеча вилоят ҳокимлиги Болалар масалалари котибияти, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Жондор туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси ҳамкорлигида 11 нафар огил-қизларга замонавий ноутбуклар, велосипед ҳамда 8 хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.