Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 17 январдаги 26-сонли қарорига мувофиқ тизимга киритилган болаларга туман ҳокимлиги томонидан эътибор кўрсатилмоқда. Бундай болалар муаммоси ва қизиқишларини ҳал этиш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу “Йўл харита” си доирасида аниқ чора-тадбирлар ва амалий ишлар режаси ҳам ижрога йўналтирилган.
Бундай болаларнинг сони 1-сектор ҳудудида 5 тани ташкил этади. Сектор ҳудудида бўлган туман ҳокими S.Sayidmusayev туман ҳоким ўринбосари I.Abdumajidov, туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудири O.Egamberdiyevlar билан биргаликда ушбу болажонлар истиқомат қиладиган хонадонларга ташриф буюриб, маҳалла мутасаддилари иштирокида уларнинг ҳолидан хабар олдилар.
Болажонларга “Меҳр дафтари” жамғармасидан тикув машинкалари ҳамда ноутбуклар совға қилинди. Албатта, бундай эътибордан мамнун ва масрур бўлган ўғил-қизлар ҳам ўз навбатида, самимий сўзлари ила миннатдорчилик билдирдилар.
Маълумот учун: туман миқёсида болалар сони 8 нафарни ташкил этади. Уларга дастурлаш тизимини ўргатиш мақсадида ноутбуклар ва тикув машиналарини сотиб олишга туман ҳокимлигидан 44 миллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.