Бухоро вилояти Когон шаҳрида ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам ва ҳимояга муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда.
Ушбу хайрли тадбирларда вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия бошқармаси, мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамда ғамхўр ватандошларимиз фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, яқинда меҳр дафтари электрон платформасига киритилган яна беш нафар йигитнинг орзулари амалга ошди: уларнинг бир нафарига велосипед совға қилинди, иккинчисига ўқув шартномаси тўланиб амалий ёрдам кўрсатилди, уч нафарига қишки кийимлар тўплами топширилди.