Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги "Болажонлар хонадоним қувончи" номли Оилавий болалар уйига Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари M.Hojimatov, Фалсафа фанлари доктори J.Shermuhammedova, Ўзбекистон халқ артисти О.Ғозиева ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист I.Arabovlar ташриф буюрди.
Ташриф давомида масъуллар томонидан яшаш шарт-шароитлар ўрганилиб, болажонлар билан дилдан суҳбат қурилди. Суҳбат жараёнида болалар ўзлари ва оиласи, шунингдек, маҳалладаги дўстлари, иштирок этаётган машғулотлари, спорт секциялари ва тўгараклари ҳақида сўзлаб берди.
Шу билан бир қаторда, ўғил ва қизлар ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишларини меҳмонларга намойиш этдилар. Тадбир якунида "Меҳр - мурувват ва саховат" лойиҳаси доирасида болажонларга байрам совғалари улашилди.