Давлат жамиятнинг барча қатламлари ҳақида бир хил қайғургани каби “Меҳр дафтари” орқали етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга янги имкониятлар яратилди ва улар ўзларининг ҳозир ҳамда келажакдаги ҳаётини тўлиқ шакллантириб олиши учун имкон яратиб берди.
Шу маънода, Олот туманида “Меҳр дафтари”га киритилган 4 нафар болаларнинг муаммолари инобатга олиниб, ўқув қуроллари ҳамда мавсумий кийим кечаклар олиб берилди.
Олот тумани ҳокимлиги, вилоят ҳокимлиги аппарати Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти ҳамда Миллий гвардия Олот тумани қўриқлаш бўлими масъуллари томонидан тақдирландилар.