Бугун Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташаббуси билан вилоятдаги барча Оилавий уйлар тарбияланувчилари учун унутилмас маданий тадбир ташкил этилди.
Фарғона вилояти мусиқали драма театри саҳнасида ёш томошабинлар учун “Олтин жўжа” номли спектакль намойиш этилди. Мазкур асар меҳр, дўстлик ва эзгулик ғояларига бой бўлиб, болажонлар томонидан катта қизиқиш ва қувонч билан томоша қилинди.
Тадбир ёшларнинг қалбида меҳр, шукроналик ва инсонпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, уларнинг санъат ва маданиятга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилди.
Бу каби эзгу ташаббуслар Миллий гвардия тизимида ёш авлодни маънавий баркамолликка, ватанпарварлик ва эзгулик руҳида тарбиялаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг амалий ифодасидир.