Муқаддас байрам куни Нажжиевлар хонадонига “Маънавият ва маърифат” маркази Косон тумани бўлими вакиллари ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад улар ўз оиласи бағрига қабул қилган олти нафар ўғил болалар ҳолидан хабар олиш эди. Суҳбат давомида болалар ва ота-оналарга анъанавий тарзда ўтказилаётган, инсонларни ижтимоий, маънавий ва руҳий қўллаб-қувватлашга қаратилган “Маънавият фестивали”нинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди. Тадбир сўнггида, меҳмонлар болажонларни Рамазон Ҳайити билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширди.