Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

“Меҳр дафтари”: минтақаларда болаларнинг истакларини амалга оширишнинг тартиб ва тамойилларини ўрганиш бўйича семинарлар давом этмоқда

5.10.2023 940

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни “Меҳр дафтари” электрон платформасига қўшиш тартиб ва тамойилларини ўрганишга бағишланган навбатдаги ўқув семинари Тошкент вилоятида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу семинар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январь кунидаги 26 сон “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Миллий гвардия қўмондонининг болаларни ҳимоя қилиш сектори мутахассислари, ҳокимлик идоралари ва бошқа манфаатдор тузилмаларга тегишли буйруғи асосида ўтказилмоқда.
Тадбирда ҳисоботлар билан Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Ф. Абдуллаев, Тошкент вилояти Болаларни ҳимоя қилиш бўйича сектори бошлиғи Н. Деҳқонова ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети ёшларни маънавий-маърифий тарбиялаш ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси профессори педагогика фанлари доктори Ш. Акрамова иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига «меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти батафсил тушунтирилди. Асосий эътибор болаларни “Меҳр дафтари” базасига киритиб ундан чиқариш тартиб ва тамойилларига қаратилди. Тизимдан кўзланган мақсад болаларнинг орзу ва интилишларини рўёбга чиқариш, ижтимоийлашувига кўмаклашиш, уларни ўз тарбиясига олган оилаларни рағбатлантиришдан иборат экани таъкидланди. Семинар иштирокчилари ота-оналар ва бошқа қонуний вакилларнинг бола тарбиясидан маҳрум бўлиш сабабларини ўрганиш усуллари ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар комплекси тўғрисидаги маърузани ҳам тинглашди. Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб оилавий болалар уйлари фаолияти ҳамда “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан депутатлик назорати ўрнатилиши таъкидланди.

Семинар давомида иштирокчилар саволларига кенг қамровли жавоб олишди.