Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай хайрли ишлардан бири Қува тумани ҳокимлиги ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Қува туманида ташкил этилган "Хакимовлар" ва "Матмуродовлар" оиласи фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истакларини амалга ошириш мақсадида замонавий компютер жамланмалари, мото велосипедлар, тикув машиналари тарқатилди.