Инсонларнинг бир-бирига меҳр-оқибат, саховат кўрсатиши, савобли ва хайрли амаллар қилишга интилиши эътирофга лойиқдир.
Шу маънода, вилоят ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий кўмаклашилди.
Гап шундаки, масъуллар томонидан миллий қадриятларимизга сингиб кетган, одамийликнинг ўлмас намунаси бўлган хайрли ишлар амалга оширилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.