Давлатимиз Раҳбари томонидан қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида яшаш учун мўлжалланмаган, шунингдек, белгиланган санитария-гигиена қоидаларига, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бермайдиган жойларда яшаётган Меҳрибонлик уйи битирувчиларининг яшаш шароити ўрганилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Термиз шаҳрида жойлашган ётоқхона ўрганилди.
Ўрганишлар давомида уй-жойга муҳтож бўлган битирувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ишсиз бўлган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида мазкур ётоқхона ҳудудида меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниши бўйича вазифалар белгилаб берилди.