Давлатимиз раҳбарининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандлари ўрта махсус ва олий таълим муассасаларига имтиёзли шартларда ўқишга қабул қилинди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан тарбияланувчиларга эътибор қаратилиб, уларнинг ётоқхоналардаги яшаш шароитлари ўрганилди.
Ходимлар ёшларнинг қандай камчилик ва муаммолари борлиги, тўлақонли ўқиш учун қандай шароитлар яратилганлиги билан қизиқдилар. Талабаларга муаммолар юзага келганда ҳар доим Миллий гвардия вакиллари билан боғланишлари мумкинлиги таъкидланди.