Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи 29 ёшли Азизхўжа Акрамов онасини эслолмайди, унинг қаердалиги ва нима иш қилиши тўғрисида маълумотга ҳам эга эмас. 9 ёшли Азизхўжанинг отаси вафот этганидан сўнг, у Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйига топширилган (ҳозирги кунда бу таълим муассасаси барча тарбияланувчилари мустақил ҳаётга қадам қўйганлиги ҳамда ўз оиласига эга бўлганлиги сабабли ўз фаолиятини якунлаган).
Азизхўжа 2009 йилда Меҳрибонлик уйини тамомлаган. Ўшандан буён Катта Қоракўл қишлоғида бобосининг уйида истиқомат қилади. Дастлаб эски ҳовлининг шароитлари деярли талабга жавоб бермас эди, лекин вақт ўтиши билан бино яшаш учун мутлақо яроқсиз ҳолга келган.
Учкўприк тумани ҳокими ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича вакиллари томонидан кенг ва ёруғ хонаси, ҳаммоми, алоҳида ошхонаси ва ҳожатхонаси бор Қўқон шаҳрида жойлашган янги хонадон калитлари топширилганда Азизхўжанинг кўзлари қувончдан ёшланди.
– Янги ҳаёт бошлаш учун ажойиб имконият бўлди, – дейди Азизхўжа.
Қаҳрамонимизга янги хонадонида бошлаган ҳаётида улкан омад ва зафарлар тилаймиз.