Насибахон Ҳусанова Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи битирувчиси (ҳозирда барча тарбияланувчилар ўз оиласига эга ва мазкур муассаса ёпилган). 2010 йилда қаҳрамонимиз 18 ёшга тўлиб, муассасани тарк этган. Насибахон 13 йилдан сўнггина ўз уйига эга бўлди. Унга Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган янги кўп қаватли уйдан хонадон ажратилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил декабрь ойида Тошкент шаҳри Учтепа туманига ташрифи якуни бўйича ўтказилган йиғилишда Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг яшаш шароитларини зудлик билан ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш вазифаси қўйилганидан сўнг, вазият тубдан ўзгарди…
Бугун туман ҳокими, сектор раҳбарлари, Миллий гвардия ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Фарғона вилоятида янги қуриб битказилган ҳамда тўлиқ жиҳозланган хонадон калитлари Насибахонга topshirildi.Qahramonimizdan таассуротини сўрашганида у катта ҳаяжон билан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ҳамда масъул раҳбарларга ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор қилди.