Жорий йилнинг 20 ноябрь куни 22-сонли Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари учун Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳамда Наманган вилоятидан ташриф буюрган тадбиркорлар ташаббуси билан 14 дона тикув машинаси муассасага келтирилди. Қизлар учун тикув хонаси жихозланиб, тарбияланувчиларни бўш вақтларини самарали ўтказиш ва уларни касбга йўналтириш мақсадида “Моҳир қўллар” тўгараги ташкил этилди. Ҳозирда 40 дан ортиқ тарбияланувчилар иш билан таъминланди. Эндиликда нафақат қизларимиз ушбу касбга қизиқиш билдирмоқда, балки 5 нафар ўғил болалар ҳам ўз хоҳишлари билан тўгаракка аъзо бўлиб, касб сирларини мустақил равишда ўрганишни бошлади.