Бугун Меҳрибонлик уйининг битирувчилари бўлган Жалолов Ҳусниддин ва Шульц Стефаниялар учун қувончли кун. Ёшларга Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Дўстлик МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг калитлари топширилди.
Тантанали ташкил этилган тадбирда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, вилоят Болаларни ҳимоя қилиш шуъба мудири, маҳалла нуронийлари, шунингдек, Миллий гвардия Маказий девони ҳамда Жиззах вилояти бўйича бошқармаси масъуллари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, юртимизда жорий этилган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.