Республикамизда “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирларига старт берилди // "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан пойтахтимиздаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларида Яшнобод ва Чилонзор тумани ФВБ бўлими ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди. // Сирдарё вилоятида жойлашган Оилавий уйларда "Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш" мақсадида 15 ноябрдан 15 декабргача бўлиб ўтаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, электр ва газ таъминоти ташкилоти ходимлари билан ҳамкорликда профилактик йўриқнома ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди. // Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида очиқ эшиклар куни ва "Уч авлод учрашуви" ўтказилди // Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди // Фарзанд тарбиясида мактаб ва ота-она ҳамкорлиги // “Уч авлод учрашуви” ўтказилди // "Ҳилпирайвер муқаддас байроқ" шиори остида тадбир ўтказилди. // Бухоро шаҳридаги 35-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун буносабати билан тадбир ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! 

«Меҳрибонлик» уйларининг собиқ битирувчилари янги хонадонлар билан таъминланди

31.5.2023 1530

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Миллий гвардия ва ҳокимлик органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан 30 ёшгача бўлган Меҳрибонлик уйи собиқ битирувчиларининг турмуш шароитини ўрганиш бўйича ишлар амалга оширилди. Органишлар давомида уй-жой билан таъминланмаган ёки яшаш учун мўлжалланмаган, шунингдек, белгиланган санитария-гигиена талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бермайдиган биноларда яшовчилар ройхати шакллантирилди. Меҳрибонлик уйи собиқ битирувчиларини уй-жой билан таъминлаш масаласини ҳал этиш бўйича чоралар кўрилмоқда, деб хабар беради Mehribonlik.uz сайти.

Бугун Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида Меҳрибонлик уйининг собиқ битирувчилари Азиза Қаюмова ва Гўзал Шарипова ўз хонадонларига эга бўлишди.

Азиза 15-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси. Уч фарзандини ёлғиз тарбиялаётган Азиза август ойида 30 ёшга тўлади. Сўнгги йилларда у узоқ қариндошиникида яшаб келган. Қариндошнинг уйи катта эмас – беш хонали. Аммо у эрда 11 кишидан иборат катта оила яшайди.

Азиза болалари билан ошхона учун молжалланган хонадан қоним топди. Албатта, бу ердаги шароит стандартларга умуман жавоб бермайди. Азиза бутунлай умидини узди, чунки қурилиш материаллари дўконида фаррош бўлиб ишлаган аёлнинг маошига уй сотиб олишнинг иложи йўқ эди.

Гўзал ҳам Азизага сингари уч фарзандини ёлғиз тарбиялаб келмоқда. У 14-сонли Меҳрибонлик уйида улғайган ва онасиз болага қанчалик оғир эканлигини яхши билади. Айни вақтда Гозал бола парваришлаш учун туғруқ таътилида. 26 ёшли қаҳрамонимиз узоқ йиллар давомида алоҳида ҳаммом ва ҳожатхонаси бор бўлган қулай хонадонга, ўз ошхонасига эга бўлишни орзу қилган. У ҳожатхона ва ошхонаси умумий бўлган, бироқ ҳаммоми умуман болмаган ётоқхонада яшашдан чарчаган эди.

Бугун қаҳрамонларимиз ҳар қачонгидан ҳам бахтли: улар Оҳангарон шаҳридаги «Ёшлик» маҳалласидан бир хонали уйга эга бўлишди.

Янги хонадонлар калити Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари , Оҳангарон шаҳар сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўз эгаларига тантанали топширилди.