Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят «Қўриқлаш» бошқармаси вакиллари ҳамда мутахассис психологлар томонидан Термиз туманидаги Оилавий болалар уйига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида психологлар болаларнинг руҳий хавфсизлик хизматини таъминлаш, уларга қувноқ ва кўтаринки кайфият улашиш мақсадида тренинг ва жисмоний машқлар олиб борди.
Бу каби учрашувларнинг мунтазам ўтказилиши ўғил-қизлар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик каби туйғуларини, шунингдек, мантиқий фикрлашларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.