Шаҳрисабздаги «Чорсу» тарихий мажмуа сайёҳлар ва шаҳар меҳмонларини ўзига хос маданий мероси билан ўзига ром этади, бу ерда ҳунарманд ва тикувчи аёллар ўз маҳоратларини намойиш қилишади. Яқинда Махамадиевлар оиласи қизлари «Чорсу» мажмуасига ташриф буюриб, ҳунарманд аёллар билан суҳбатлашди. Моҳир тикувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг гўзаллигидан қизлар завқланишди. Ўз навбатида, ҳунарманд аёллар ҳам қизларнинг самимийлигидан илҳомланиб,уларга миллий услубда тўқиш ва заргарлик буюмларини ясаш сирларини ўргатиш таклифини билдирдилар.