Текширув давомида Миробод туманидаги 158-мактабнинг 11-синф ўқувчисидан С.Б ёнидан Собалт автомашинаси калити борлиги аниқланди. Инспектор-психологлар томонидан мактаб атрофи кўздан кечирилганда, ўқувчи онасига тегишли бўлган оқ рангдаги Собалт автомашинаси рухсатсиз мактабга бошқариб келганлиги маълум бўлди.
Воқеа жойига ЙПХ ходимлари чақирилиб, автомашина жарима майдончасига олиб кетилди. Ҳолат юзасидан ўқувчининг онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси асосида баённома расмийлаштирилди.