Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи Орзиевлар хонадонига ташриф буюрган ҳарбийлар ёшлар билан ўқиш, келгусидаги режалар ҳақида суҳбатлашди. Суҳбат давомида қизлар ўзларининг эришган ютуқлари билан ўртоқлашди, бўш вақтларини қандай ўтказишлари, орзу ва умидлари ҳақида сўзлаб берди. Ва, албатта, меҳмонлардан болаликлари қандай ўтганлиги ва ҳарбийликка қай даражада тайёрланганликлари тўғрисидаги саволларига жавоб олишди.