Миллий гвардия ходимлари нафақат болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олаётган болалар хавфсизлигини таъминламоқда, балки дам олиш кунларида мактаб ўқувчилари янги билим ва кўникмаларга эга бўлишлари, ривожланиши ва спорт билан шуғулланиши учун тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти Миллий гвардия ва "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари мунтазам равишда вилоят ҳудудида жойлашган оромгоҳларга бориб, болалар учун ҳарбий техника ва жиҳозлар кўргазмасини ўтказишмоқда, шу билан бирга гвардияда хизмат қилиш ва ҳарбий таълим муассасалари ҳақида гапириб беришмоқда. Ўғил болалар ва қизлар ҳарбий хизматга катта қизиқиш билдириб, гвардиячилар қандай спорт турлари билан шуғулланишлари ҳақида сўрашди.
Бундан ташқари, гвардиячилар интеллектуал мусобақалар, спорт мусобақаларини ташкил қилиб, ўсмирлар билан футбол, стол тенниси, шашка ва шахмат ўйнашди, китоб ўқишди, миллий қаҳрамонлар ва таниқли аждодлар, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат ҳақида суҳбатлашишди. Шунингдек, улар анъанавий ўзбек ўйинлари ҳақида гапиришди, камондан ўқ отиш бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди.
Гвардиячилар туфайли ҳар куни оромгоҳларда болалар вақтларини қизиқарли ва маърифий ўтказишмоқда.