Янги ўқув йили бошланиши арафасида Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси болалар билан ишлаш бўлими масъул ходимлари ва инспектор-психологлари вилоятдаги Оилавий болалар уйларига ташриф буюришди.
Ташриф давомида мактабга тайёрлик, ўқув-қуроллари ва кийим-кечакларнинг мавжудлиги ўрганилди. Шунингдек, болаларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтганлиги ва даволаниши зарур бўлган ўғил-қизларнинг керакли муолажаларни олганлиги текширилди.
Болалар ва ота-оналар билан индивидуал ҳамда умумий суҳбатлар ўтказилди ва оилалардаги ахлоқий-руҳий ҳамда психологик муносабатлар бўйича хулосалар чиқарилди. Натижаларга асосланиб, ота-оналарга болаларни тарбиялаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди, ўспиринлар билан ўтказиладиган психологик иш режалари тузилди.
Натижалар асосида ота-оналарга фарзанд тарбияси масалалари бўйича маслаҳатлар берилди ва ўсмирлар билан психологик ишларни олиб бориш режалари тузиб олинди.