Бугун мамлакатимизда кузатилаётган аномал совуқ ҳаво шароитида иситиш тизими билан боғлиқ муаммони бартараф этиш ҳамда Миллий гвардия қўмондони иштирокидаги видеоселектор давомида қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан газ ва электр таъминоти суст ҳудудларда жойлашган Оилавий болалар уйларига бепул кўмир етказиб берилди.
Таъкидлаш жоизки, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш масаласи Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ж. Шерназаров томонидан назоратга олинган.