“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Миллий гвардия ходимлари Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида маълум сабаб юзасидан уйларида таҳсил олаётган мактаб ўқувчилариникига ташриф буюришди

3.4.2024 1425

Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари 27-мактабнинг 8 ва 9-синф ўқувчилари Алишер, Бехруз шунингдек, 31-мактабнинг 9-синф ўқувчи қизи Уғилжон ҳамда 7-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Норжонларнинг яшаш хонадонларида бўлишди.
Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи ушбу ёшлар саломатлиги туфайли мактабга бораолмасдан, бугунда уйда ўқитилмоқда. Уларнинг яшаш хонадонига ташриф буюрган инспектор-психологлар ўғил-қизларнинг ўзини қандай ҳис қилаётгани, машғулотлар қандай ўтаётгани, машғулотлар учун зарур бўлган ўқув қуроллари ва зарурий эхтиёжларга эга эканлиги, мисол учун, тиббий муассасага ташриф ташкил этишда ёрдамга муҳтожми ёки йўқлигини ўрганишди. Бу болалар ҳақиқатан ҳам қўллаб-қувватлашга муҳтож, биринчи навбатда психологик, уларга ҳаётда доимо ўз ўрнини топишини ва қобилиятларини рўёбга чиқара олишига туртки бериш зарур.
Учрашувнинг яна бир муҳим жиҳати ўсмирлар билан суҳбат, қизиқарли китоб ва фильмлар, севимли машғулотлари ва орзулари муҳокамаси бўлди.
Кўпинча яқинлари билан ҳамсуҳбат бўлган йигитлар ходимлар билан гаплашганда, қувончли лаҳзалар ва тажрибалар билан ўртоқлашишдан, касаллик туфайли бора олмаган мактабдаги янгиликларни сўрашдан хурсанд бўлишди.
Албатта инспектор-психологлар келгусида ҳам ўғил-қизларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширишга ёрдам бериш мақсадида суҳбатлар, психологик тренинглар ўтказишда давом этади.
Муқаддас Рамазон ойида инспектор-психологлар болаларни совғалар – қизиқарли китоблар ва ўқув адабиётлари, ширинликлар ва мевалар билан хурсанд қилишгани эса таҳсинга лойиқдир.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu