Жорий йилнинг 8-10 январь кунлари Миллий гвардия фаолиятини психологик таъминлаш марказида Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари, бригадалари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича катта офицерлари, шунингдек, Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш инспекторлари лавозимига тавсия этилаётган номзодлар билан семинар машғулотлари ўтказилди.
Машғулотлар Жамоат хавфсизлиги университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда Психологик таъминлаш марказининг олий тоифали психологлари томонидан замонавий интерактив технологиялар асосида 150 нафардан ортиқ тингловчилар билан олиб борилди.
Семинар ташкилотчилари томонидан Миллий гвардия тизимларида психологик ишларни ташкил этиш ва шахсий таркиб хизмат фаолияти самарадорлигини, хизмат жамоаларидаги маънавий-руҳий муҳитни таъминлаш масалалари, мутахассис-психолог хизмат фаолияти давомида қўлланиладиган психологик усул ва воситалар ҳамда улардан фойдаланиш асослари, шунингдек, бошқа бир қатор соҳага оид мавзуларда назарий-амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
Машғулот якунида, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди ва уларнинг ўзлаштирганлик даражасини таҳлил этиш мақсадида назорат синовлари ўтказилди