Театрнинг маҳоратли актёр ва актрисалари томонидан “Олтин тарвуз” номли саҳна асари намойиш этилди. Томоша иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, болаларнинг маънавий дунёсига ижобий таъсир кўрсатди.
“Театр – бу ибратхонадир” деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Театр ҳар қандай даврда инсон ҳаётига сабоқ берувчи, маънавиятни юксалтирувчи, руҳий оламни бойитувчи кучли восита бўлиб хизмат қилади. Айниқса, ёш авлоднинг эстетик дидини шакллантиришда унинг ўрни беқиёсдир.
Мазкур ташриф гвардиячиларнинг фарзандлари учун мазмунли дам олиш, маданий ҳордиқ чиқариш ва миллий санъатимиз дурдоналари билан яқиндан танишиш имконини берди.