Қувасой шаҳрида жойлашган мактаб ўқувчилари учун Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчиларнинг эътиборига марказда муддатли ҳарбий хизматчилар ҳамда тингловчилар ётоқхонаси, тингловчиларнинг ўз касбий билим ва кўникмаларини ошириш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бу каби тадбирлар ёшларнинг қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада оширишга ҳамда юрт учун дахлдорлик ҳисси тобора шаклланишига хизмат қилади.