Ўқувчилар саф тайёргарлиги, камондан отиш, арқон тортиш ҳамда ҳарбий-спорт эстафеталари каби баҳсларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Мусобақа якунларига кўра, ????-ўринни Нукус шаҳри «Жасурлар» жамоаси, ????-ўринни Хўжайли тумани «Бургутлар» жамоаси, ????-ўринни эса Чимбой тумани «Қалқон» жамоаси қўлга киритди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мазкур тадбир болаларда мардлик, жасурлик, шижоат, интизом ва жамоатчилик туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.