Мазкур саёҳат давомида болалар табиат қўйнида ҳордиқ чиқариб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи турли маданий ва спорт тадбирларида иштирок этишди. Ушбу ташаббус уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, руҳий ва жисмоний ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, ижобий таассуротлар билан бойитишга хизмат қилди.