Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси D.Jumayeva Қўқон шаҳридаги "Муқаддас ришталар" номли Оилавий болалар уйига ташриф буюриб, яқинда кўзлари операция қилинган Маҳлиёнинг ҳолидан хабар олди.
Тадбир давомида болажонларнинг яшаш шароитлари, маҳалладаги қўшнилари, синфдошлари ва дўстлари билан мулоқот қилишда қандай муаммолар мавжудлиги ўрганилди.
Суҳбат давомида ёқтирган машғулотлар ҳақида сўз борганда, болалар ўқиган китоблари, ота-оналари билан биргаликда томоша қилган филъмлари ҳақида ўз фикр ва таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
Қизлар ўзлари пиширган таом ва пишириқлари билан меҳмонларни сийлади. Бир пиёла чой устида қизлар тарих фанига қизиқишини, миллий урф-одатлар ҳақида қизиқарли маълумотларни ўрганишни, шунингдек, онажониси билан турли хил ширинликлар пиширишни яхши кўришларини айтди.
Мазкур куннинг энг эсда қоларли воқеаси бу - ҳамма биргаликда сумалак пиширишгани бўлди.